Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 25/10/2016 ЕХҲТ Интернетдан террорчилик мақсадларида фойдаланишга қарши ҳаракат масалаларига бағишланган семинар ўтказмоқда
ЕХҲТ Интернетдан террорчилик мақсадларида фойдаланишга қарши ҳаракат масалаларига бағишланган семинар ўтказмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бугун Тошкентда ЕХҲТ томонидан ташкил қилиниб, Ўзбекистон барча ҳудудларидан 40 га яқин судья, прокурор ва терговчиларни жам қилган Интернетдан террорчилик мақсадларида фойдаланишга қарши ҳаракат масалаларига бағишланган икки кунлик миллий семинар ўз ишини бошлади.

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори ва ЕХҲТ Котибияти Трансмиллий хавфлар департаменти қошидаги Аксилтеррор бўлими томонидан ташкил қилинган ушбу тадбир Интернетдан террорчилик мақсадларида фойдаланишга қарши ҳаракат, очиқ манбаларга асосланган разведкани қўллаш, тергов ҳаракатлари давомида суд маълумотларини муҳофаза қилиш ва тиклашнинг ҳуқуқий асослари билан боғлиқ масалалар юзасидан муҳокама учун замин яратади. Иштирокчилар Интернетдан террорчилик мақсадларида фойдаланишнинг турли таркибий қисм ва босқичларини ўрганиш соҳасидаги мувофиқ амалиётни ҳам ўзлаштириб оладилар.

“Интернет демократия ва фикр ифодалаш эркинлиги каби фундаментал қадриятларни ардоқлаш учун энг мақбул воситалардан бири бўлиб ривожланди”, - дейди ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори вазифасини бажарувчиси Ханс-Ульрих Им. “Интернетда террорчилик ва экстремизмга қарши ҳаракатлар самарали бўлиши учун ушбу соҳадаги қонунчиликни фаол равишда унификация қилиш ва уйғунлаштириш ҳамда, шу тарзда, миллий, минтақавий ва халқаро даражаларда қабул қилинаётган аксилтеррор чоралар ҳамжиҳатлигининг янада самарадорлигини таъминлаш ниҳоятда муҳимдир”.

Семинар давомида иштирокчилар Канада, Исроил, Италия, Португалия, Россия Федерацияси, МДҲ Аксилтеррор Маркази ва БМТнинг Наркотик ва жиноятчиликка қарши кураш ташкилотидан (UNODC) ташриф буюрган 13 нафар халқаро экспертлар билан фикр алмашадилар. ЕХҲТ ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили бюроси ва ЕХҲТ Котибияти Аксилтеррор бўлимининг маслаҳатчилари Интернетдан террорчиликни тарғибот қилишда фойдаланишни олдини олишга нисбатан кенг қамровли ёндашувни қўллаш бўйича илғор амалиётни улашадилар.

Ушбу семинар қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқлари тамойилларига мувофиқ равишда терроризм билан боғлиқ хавфларга самарали ҳозир бўлиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш миллий органлари ва тегишли нодавлат сектори ташкилотларида фаолият юритувчи мутахассисларнинг салоҳиятини оширишда ёрдам кўрсатишга қаратилган Ўзбекистон билан қўшма лойиҳа доирасидаги бир тадбир бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг