Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 07/12/2022 Европа бренди Наманганда ишлаб чиқарилади
Европа бренди Наманганда ишлаб чиқарилади

Наманган вилоятида Германиянинг «HUGO BOSS», «CARL GROSS» каби йирир брендлари билан ҳамкорлик қилувчи «FAZMAN TEXTILE» МЧЖ томонидан янги корхонаси ишга туширилди.

Корхона Германиянинг «Carl Gross», Россия Федерациясининг «Demark» ва «Royal Spread» компанияси вакиллари ҳам иштирок этишди.

Тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси 1-босқичини фойдаланишга топширилди.

Лойиҳа қиймати 40 млн. долларни ташкил этиб, лойиҳа тўлиқ ишга тушиши ҳисобига 3 000 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Лойиҳанинг 1-босқичи учун жами 20 млн. доллар маблағ сарфланиб, 1 500 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Лойиҳани амалга ошириш учун Германия ва Туркия давлатларидан замонавий асбоб-ускуналар олиб келиб, ўрнатилган.

Корхонада йилига 1 млн дона тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қуввати яратилиб, йиллик экспорт ҳажми 15 млн долларни ташкил этади.

Ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар «HUGO BOSS» бренди остида «Костюм-шим, шунингдек, эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари» ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Авваллари ёки аниқ қилиб айтадиган бўлсак, бундан 4-5 йил олдин 1 та тикувчилик корхонасида бирданига 500 ёки 1000 киши ишлайдиган йирик корхона мавжуд эмас эди.

Мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай инвестиция муҳити натижасида бугунги кунда бир вақтнинг ўзида 1 та корхонада 1000 дан ортиқ киши меҳнат қиладиган корхоналар сони 20 дан ортиб кетди. Бу эса албатта вилоятимизнинг иқтисодиётига ижобий таъсирини кўрсатади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг