Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Компания матбуот хизматининг маълумотларига кўра, мазкур йўналишдаги ишлар “Korea Telecom” (Жанубий Корея) ва “Huawei” (ХХР) компаниялари мутахассислари билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Лойиҳа доирасида “EVO” компанияси Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб мавжуд тармоқларда аралаш тармоқлар технологиясини ишга туширишга муваффақ бўлди. Мазкур ўзгаришлар шаҳар марказида ўтказувчанлик қобилиятини қўшимча равишда 50 фоизга ошириш имконини берди.
Ҳозирги даврда, тармоқда янги технологияларни жалб этган ҳолда, “EVO” компанияси юқори тезликдаги интернет хизматларини кўрсатишга тайёр.