Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Туризм 30/08/2016 «Euronews» Ўзбекистон ҳақидаги реклама роликларини кўрсатишда давом этади
«Euronews» Ўзбекистон ҳақидаги реклама роликларини кўрсатишда давом этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбектуризм миллий компанияси «Euronews» ахборот агентлиги билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Жорий йилнинг август ойидан 2017-йилнинг март ойлари давомида ушбу телеканал юртимиз сайёҳлик имкониятлари, меъморий обидалар ва урф-одатларимиз ҳақидаги бир нечта реклама роликларини намойиш этиб боради. Бу ҳақда “Ўзбектуризм” МК хабар беради.

Шу билан бир қаторда, телеканал ўзининг «Postcards» ва «Cult» кўрсатувлари доирасида Ўзбекистоннинг турли вилоятлари маданий ва тарихий ёдгорликлар ҳақида батафсил ҳикоя қилувчи 18 та лавҳани ҳам ўзининг дунё бўйича миллионлаб мухлисларига тақдим этиши режалаштирилган.

“Ўзбектуризм миллий компанияси ўз навбатида ушбу кўрсатувлар эфирга кетиш жадвали ҳақида қўшимча хабар бериб боради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг