Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Молия 27/11/2024 ЕТТБ Ўзбекистонда аёллар ва ёшлар тадбиркорлигига оид дастурларни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор

ЕТТБ Ўзбекистонда аёллар ва ёшлар тадбиркорлигига оид дастурларни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Марказий Осиё бўйича директори Ҳусейн Ўзхан ва банкнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Анди Аратинаси билан онлайн музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида хорижий томон ЕТТБ ҳозирги кунда Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолашини ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Томонлар Ўзбекистоннинг ЕТТБ билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, шу жумладан республикада микро, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш, аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида ЕТТБ билан банкнинг "Аёллар бизнесда" ва "Ёшлар бизнесда" дастурлари доирасида Ўзбекистонда аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва банк билан доимий ишчи алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, ЕТТБ шу кунга қадар Ўзбекистон томони билан ҳамкорликда жами 170 та лойиҳани амалга оширган. Умумий лойиҳалар портфелининг 58 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг