Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 07/03/2019 Эстониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Эстониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 6-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Эстония Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) этиб тайинланган Арти Ҳилпусни қабул қилди.

Ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, Вазир Элчини ушбу тайинлов муносабати билан самимий қутлади ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятига самарадорлик ва муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қизиқиш билдирилди.

Музокараларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун энг истиқболли йўналишларни аниқлаш имконини берувчи вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам равишда ўтказишдан томонлар манфаатдорлиги тасдиқланди.

Элчи Арти Ҳилпус қатор вазирликлар ва идораларда ўтказилган учрашувлар натижалари ҳамда ушбу учрашувларда Ўзбекистон-Эстония муносабатларини мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатларини кўриб чиқилганлиги тўғрисида маълумот берди.

Суҳбат якунида Элчи мазкур лавозимга тайинланганини мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилиш йўлида қабул қилганлигини билдирди ва бунинг учун ўзининг бор тажрибасидан фойдаланишини маълум қилди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг