Эстония ва Финляндиянинг ишчи доиралари “Ангрен” МИЗга ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 7-октябрь куни Эстония ва Финляндиянинг ишчи доиралари “Ангрен” махсус индустриал зонасига ташриф буюришди. Бу ҳақда “Ангрен” МИЗ Матбуот хизмати хабар беради.
Ташриф доирасида меҳмонлар “Ангрен” МИЗ раҳбарияти билан учрашишди ва уларга махсус индустриал зонасининг салоҳияти тақдимот қилиб берилди.
Бундан ташқари меҳмонлар Халқаро Логистика маркази ҳамда Ангрен қувур заводи фаолияти билан ҳам танишдилар.