Валюта курслари 10/01/2025
$1 – 12940.44
UZS – -0.17%
€1 – 13336.42
UZS – -0.31%
₽1 – 126.85
UZS – 2.56%
Қидириш
Иқтисод 10/01/2025 Эрон ўзбек ҳайдовчилари учун йиғимларни $400 га пасайтирди

Эрон ўзбек ҳайдовчилари учун йиғимларни $400 га пасайтирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 10 январдан бошлаб Эрон ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғимларни $400 га камайтирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар берди.

Бу қарор Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг халқаро юк ташишларни, хусусан, Эрон ҳудуди орқали экспорт ва импортни ривожлантиришга қаратилган тизимли саъй-ҳаракатлари натижасида қабул қилинди.

Вазирлик миллий ташувчилар учун шартларни яхшилаш ва халқаро автомобиль ташувлари харажатларини камайтиришга қаратилган музокараларни давом эттирмоқда.

2025 йил давлат бюджети тўғрисидаги қонунда Эрон юк ташувчиларининг Ўзбекистонга кириши ва транзити учун йиғимларнинг нол ставкасини белгилаш назарда тутилган. Ҳужжатга кўра, бу чора ўзаро тенглик асосида қабул қилинган бўлиб, икки томон учун бир хил шартларни назарда тутади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг