Валюта курслари 21/02/2025
$1 – 12929.92
UZS – -0.16%
€1 – 13496.25
UZS – -0.07%
₽1 – 146.25
UZS – 2.61%
Қидириш
Иқтисод 21/02/2025 Эрон Ўзбекистонда жунни қайта ишлаш лойиҳаларини амалга оширишни мақсад қилган

Эрон Ўзбекистонда жунни қайта ишлаш лойиҳаларини амалга оширишни мақсад қилган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси А. Султанов Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонасининг савдо маслаҳатчиси Раҳматулло Ҳурмолий бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида чарм саноат соҳасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, экспорт-импорт масалалари кўриб чиқилди.

Бугунги кунда чарм саноат соҳаси учун зурур хомашё ва бутловчи қисмлар Эрондан етказиб берилади. Мамлакатимиз чарм ишлаб чиқарувчилари айни вақтда мазкур мамлакат компаниялари билан ҳамкорликни фаоллаштириб бормоқда.

Учрашувда Эрон томони Ўзбекистонда ташкил этилган чарм саноат кичик саноат зоналарида TEP гранулалари ва елим ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ташаббусларни билдирди. Шунингдек, жунни қайта ишлаш лойиҳаларини истиқболли деб баҳолашмоқда. Мулоқотда ушбу лойиҳаларни амалга оширишнинг келгуси босқичлари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, Эрон компанияларидан иборат делегация апрелда Тошкентда бўлиб ўтадиган «UzCharmExpo-EurAsia-2025» халқаро кўргазмасида иштирок этади. Маълумот учун, Эрон томони “Iran Expo-2025” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон компаниялари учун квотани 120 тага оширди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг