Валюта курслари 23/04/2025
$1 – 12878.96
UZS – -0.24%
€1 – 14801.79
UZS – -0.71%
₽1 – 158.39
UZS – -0.85%
Қидириш
Иқтисод 23/04/2025 Эрон ҳудуди орқали юк ташувларида қулай шароит яратиш масаласи муҳокама этилди

Эрон ҳудуди орқали юк ташувларида қулай шароит яратиш масаласи муҳокама этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари Саид Расулий билан учрашди.

Учрашувда томонлар транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишди.

Хусусан, Эрон ҳудуди орқали мамлакатимиз экспорт ва импорт юк ташувларига қулай шароитлар яратиш билан боғлиқ жиҳатлар атрофлича кўриб чиқилди.

Шунингдек, ўзбек тадбиркорлари ва миллий ташувчиларининг Эрон портлари инфратузилмасидан фойдаланиш масалалари Бандар-Аббос порти раҳбари Аббос Нажод билан муҳокама этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг