Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида бўлиб ўтган учинчи қўшма ишчи йиғилишида Эрон, Ҳиндистон, Афғонистон ва Ўзбекистон вакиллари Чобаҳор порти орқали савдо операциялари ва товарларни транзит қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашувда Ҳиндистоннинг Портлар, денгиз транспорти ва сув йўллари вазирлиги, Ўзбекистон, Афғонистон ва Эрон элчилари, шунингдек, ҳиндистонлик дипломатлар иштирок этди.
Мулоқотда транспорт тармоғи имкониятлари, унинг инфратузилмаси ва ушбу соҳадаги мавжуд тўсиқлар муҳокама қилинди.
Учрашув кун тартибида Чобаҳор порти орқали тижорат операцияларини енгиллаштириш учун зарур чора-тадбирларни жорий этиш таклифи кўриб чиқилди.
Шунингдек, ишчи йиғилиш давомида мазкур стратегик порт орқали товарларни ташиш ва транзит қилиш масалалари муҳокама қилинди.