Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Фариддин Насриев Мозандарон вилоятида Савдо-саноат, тоғ-кон ва қишлоқ хўжалиги палатаси ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан учрашув ва бизнес-форум ўтказди, деб хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги.
Учрашувда товар айланмасини ошириш ва инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Эрон томони Ўзбекистонда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни, жумладан, божхона тўловлари бўйича имтиёзли муддатни узайтиришни юқори баҳолади.
Мозандарон тадбиркорлари қишлоқ хўжалиги технологиялари (гуруч ва ситрус меваларни етиштириш) соҳасида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди.
Музокаралар давомида Али Тагипур бошчилигидаги бизнес-делегациянинг 15–19 январ кунлари Ўзбекистонга ташрифи бўйича келишувга эришилди.