Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 13/11/2024 Эпицентр Афғонистонда бўлган ер силкиниши Сурхондарё вилоятида ҳам сезилди

Эпицентр Афғонистонда бўлган ер силкиниши Сурхондарё вилоятида ҳам сезилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика Сейсмопрогностик мониторинги маркази хабар берди.

Марказ маълумотларига кўра, зилзила 13-ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 10:13 (Гринвич вақти билан 05:13) да содир бўлган.

Зилзила эпицентри Афғонистонда жойлашган бўлиб, унинг координаталари 36,4° шимолий кенгликда ва 71,2° шарқий узунликда бўлган.

Зилзила кучи 5,8 магнитудани, чуқурлиги эса 100 кмни ташкил қилган. Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йўналишда 568 км.

Сурхондарё вилоятида зилзила кучи 2 баллни (зилзила марказидан 362 км узоқликда) ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг