Тармоқнинг жами саноат ҳажмидаги улуши 16,7%га етди (2014 йил январ-декабрида – 15,5%).
Ҳисобот даврида, республика тўқимачилик саноати корхоналари томонидан 8938,9 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, бу 2014 йилнинг январ-декабрига нисбатан 12,1% кўпдир, шу жумладан ипакчилик саноатида – 10,4%, пахта тозалаш саноатида – 7%, ип-газлама саноатида – 22,7%, трикотаж саноатида – 13,5% .
Шу билан бирга, маҳсулот ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан тикувчилик саноатида – 18,9%га, чарм-пояфзал саноатида – 22,0%га ўсгани қайд қилинди.
Ҳудудлар кесимида енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг катта қисми Тошкент шаҳри (тармоқнинг республикадаги ҳажмига нисбатан 14,1%), Андижон (11,7%) , Фарғона (11,7%) ва Самарқанд (9,1 %) вилоятлари корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Кичик бизнес субъектлари томонидан ҳисобот даврида 2014 йилнинг 12 ойига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажми 24,7%га ошди, ҳамда улар маҳсулотининг тармоқдаги улуши 59,3% ни ташкил қилди.
Ҳозирги кунда республикада 8904 та енгил саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда, улардан 3476 таси тўқимачилик, 4684 таси тикувчилик ҳамда 712 таси чарм-пояфзал йўналишидаги корхоналар ҳисобланади. 2015 йилда 1130 та енгил саноат корхоналари янгидан ташкил этилди.