Валюта курслари 29/08/2025
$1 – 12482.38
UZS – 0.56%
€1 – 14540.72
UZS – 1.07%
₽1 – 155.23
UZS – 0.62%
Қидириш
Енгил саноат корхоналари 15,31 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқардилар
Енгил саноат корхоналари 15,31 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқардилар

Енгил саноат корхоналари 15,31 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқардилар

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- Енгил саноат корхоналари 2015 йилнинг январ-декабрида 15318,1 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқардилар ва бу эса 2014 йилга нисбатан 16,6%кўпдир.

Тармоқнинг жами саноат ҳажмидаги улуши 16,7%га етди (2014 йил январ-декабрида – 15,5%).

Ҳисобот даврида, республика тўқимачилик саноати корхоналари томонидан 8938,9 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, бу 2014 йилнинг январ-декабрига нисбатан 12,1% кўпдир, шу жумладан ипакчилик саноатида – 10,4%, пахта тозалаш саноатида – 7%, ип-газлама саноатида – 22,7%, трикотаж саноатида – 13,5% .

Шу билан бирга, маҳсулот ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан тикувчилик саноатида – 18,9%га, чарм-пояфзал саноатида – 22,0%га ўсгани қайд қилинди.

Ҳудудлар кесимида енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг катта қисми Тошкент шаҳри (тармоқнинг республикадаги ҳажмига нисбатан 14,1%), Андижон (11,7%) , Фарғона (11,7%) ва Самарқанд (9,1 %) вилоятлари корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Кичик бизнес субъектлари томонидан ҳисобот даврида 2014 йилнинг 12 ойига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажми 24,7%га ошди, ҳамда улар маҳсулотининг тармоқдаги улуши 59,3% ни ташкил қилди.

Ҳозирги кунда республикада 8904 та енгил саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда, улардан 3476 таси тўқимачилик, 4684 таси тикувчилик ҳамда 712 таси чарм-пояфзал йўналишидаги корхоналар ҳисобланади. 2015 йилда 1130 та енгил саноат корхоналари янгидан ташкил этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг