Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 25/04/2019 Енгил атлетикачиларимиз Осиё чемпионатини кучли бешликда якунлашди
Yengil atletikachilarimiz Osiyo chempionatini kuchli beshlikda yakunlashdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Қатар пойтахтида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати баҳслари ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги куни ҳам терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтгани эътиборли.

Охирги кун дастурида эркаклар ўртасида босқон улоқтириш секторида иштирок этган юртдошимиз Суҳрод Хўжаев Осиё чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. Хўжаев мусобақада 72.85 метр натижа қайд этди. Батафсил:

Осиё чемпионати. Қатар.

Босқон улоқтириш, эркаклар.

  1. Дилшод Назаров (Тожикистон) – 76,14 м
  2. Ашраф Элсайфий (Қатар) – 73,27 м
  3. Суҳроб Хўжаев (Ўзбекистон) – 72,85 м

Мазкур Осиё чемпионатида терма жамоамиз вакиллари жами 5 та медаль қўлга киритишди. Уларнинг 3 таси олтин, 2 таси бронза медалидир. Ушбу натижа билан енгил атлетикачиларимиз мусобақани умумий ҳисобда бешинчи ўринда якунлашди.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг