Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Спорт 25/09/2022 Енгил атлетика бўйича Марказий Осиё давлатлари Очиқ чемпионати доирасида Самарқандда Save Aral оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди
Енгил атлетика бўйича Марказий Осиё давлатлари Очиқ чемпионати доирасида Самарқандда Save Aral оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

2022 йилнинг 25 сентябр куни Самарқандда,енгил атлетика бўйича Марказий Осиё давлатлари Очиқ чемпионати доирасида, "Save Aral-2022" хайрия оммавий югуриш мусобақасининг навбатдаги босқичи ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси кубогининг ўйналиши бўлиб ўтди. Спорт тадбири Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан, Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимияти кўмагида ташкил этилди.

Ўзбекистонда илк маротаба оммавий спорт ва юқори ютуқлар спорти битта майдончада учрашди. Самарқанд ва Самарқанд вилояти аҳолиси, Енгил атлетика бўйича Марказий Осиё IV Очиқ чемпионати доирасида ўтказилган, "Save Aral-2022" оммавий спорт югуриш мусобақасида иштирок этди.

Оммавий югуриш мусобақасининг иштирокчилари Ҳ.Олимжон номидаги Самарқанд мусиқий драма вилоят театри майдонида учрашишди. «Арена Афросиёб» стадиони мусобақанинг финиш нуқтаси бўлди. Самарқанд вилояти ҳокимиятининг раҳбарияти, World Athletics Бутунжаҳон ассоциацияси томонидан қабул қилинган жаҳон стандартларига мос равишда қайта тикланган ва тайёрлаб қўйилган спорт мажмуаси, келгусида югуриш ҳаваскорларининг машқ қилиши учун энг яхши спорт майдончаларидан бирига айланишини таъкидлаб ўтди.

«Save Aral» оммавий югуриш мусобақаларининг кузги босқичини қўллаб-қувватлаш мақсадида икки мингдан зиёд иштирокчи иштирок этишга истак билдирди. Уларга Ўзбекистоннинг истеъдодли спортчилари – Шарифа Давронова, Жасмин Мансурова, Дилшода Усманова, Суҳроб Хўжаев, ва шу билан бирга, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Таиланд ва Малайзиядан атлетлар ҳам қўшилди.

Уч йил мобайнида хайрия оммавий югуриш мусобақаларини ўтказиш натижасида ташкилотчилар Ўзбекистон аҳолисига енгил атлетикани ҳар бир инсон учун қизиқарли, таъсирли ва оммавий спорт тури сифатида кашф этди.

 «Save Aral» оммавий мусобақалари Енгил атлетика федерациясининг таклифига кўра турли форматларда ўтказилди – фонарчалар билан тунги оммавий югуриш мусобақалари, жамоавий экиден оммавий югуриш мусобақалари, мамлакатнинг ўзига хос саноат объектлари, маданий, тарихий ва табиий ёдгорликлари ҳудудидаги оммавий югуриш мусобақалари. Уч йил ичида 170 мингдан ортиқ инсон, 3 км масофани югуриб ўтган ҳолда, спортга қараб илк қадам қўйдилар. Бундан ташқари, югурувчилар иштироки билан экологик акцияларнинг ташкил этилиши “Save Aral” нинг яхши анъанасига айланиб, лойиҳанинг энг муҳим ижтимоий ғояси – Орол муаммоси атрофидаги вазиятга кенг жамоа эътиборини жалб қилиш ва спорт ҳамда соғлом турмуш тарзини олиб бориш орқали экологик фикрлашни шакллантириш ҳақида эслатиб туради.

“Save Aral” хайрия оммавий спорт югуриш мусобақаларини ўтказиш воситасида аҳоли ва ёш авлод орасида оммавий спортни оммалаштириш ғояси Туркманистон Енгил атлетика федерацияси раҳбарияти томонидан юқори баҳоланди.

Федерация раиси Хажи Рахманов таъкидлаб ўтди: "Енгил атлетиканинг деярли барча турлари югуришга асосланган, шу жумладан, сакрашлар, юриш, марафонлар, спринтлар, югуриш дастури. Хайрия марафонларида профессионал бўлмаган югуриш ҳаваскорларининг иштирок этиши шубҳасиз уларни тажрибали спортчилар билан яқинлаштиради. Ўзбекистонда "Save Aral" оммавий югуриш мусобақаларининг машҳурлиги албатта аҳоли орасида енгил атлетиканинг оммалашишига олиб келади ва аксарият учун катта спортга қўйган илк қадамига айланади"

Самарқандда ўтказилган оммавий югуриш мусобақаси якунида энг яхши натижаларни намойиш қилган иштирокчилар эсдалик совғалар ва совринлар билан тақдирланди. Енгил атлетика бўйича Марказий Осиё Очиқ чемпионатининг иштирокчилари, профессионал бўлмаган югурувчилар ва ногиронлиги бўлган иштирокчилар алоҳида тақдирланди.

Еркаклар ўртасидаги ғолиблар:

1. Бобомуродов Намоз

2. Aлишер Aхматуллаев

3. Назаров Илҳом

Aёллар ўртасидаги ғолиблар:

1.Қурбонова Зухра

2. Aблаева Камола

3. Махмараимова Елнора

Ғолиблар – йенгил атлетика бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати иштирокчилари:

Еркаклар:

1.Мирсаатов Хасан

2. Ўткиров Бахтиёр

3. Фадеев Евгений

Aёллар:

1. Хуррамова Шаҳсонам

2.Aлимова Фарангиз

3. Журоқулова Орзия

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг