Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 06/06/2016 Энг улуғ, энг азиз байрамимизни нишонлашга муносиб ҳисса қўшамиз
Энг улуғ, энг азиз байрамимизни нишонлашга муносиб ҳисса қўшамиз
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Владислав Цветков, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси.

Мамлакатимиз унутилмас сана – Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлаш остонасида турибди. Йигирма беш йил – тарих учун, давлатни шакллантириш жараёни нуқтаи назаридан қисқа муддат, лекин фахр билан айта оламизки, Ўзбекистон бу давр ичида асрга татигулик йўлни босиб ўтди. Ушбу энг улуғ, энг азиз байрамга шу қадар юксак эътибор қаратилаётгани мустақилликка эришиш халқимизнинг асрий орзуси бўлгани билан изоҳланади. Биз, O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, ушбу улуғ айём мустақиллик туфайли халқимизнинг қадриятлари, дину диёнати, ору номуси, миллий ўзлигини тиклангани, ўз юртининг тақдирини ўзи ҳал қилиш ҳуқуқи қайтарилгани билан Ватанимиз тарихининг саҳифаларига зарҳал харфлар билан абадий битилганига қатъий ишонамиз.

Янги демократик давлат ва янги жамият барпо этиш даврини бошлаб берган ушбу қутлуғ санани нишонлашга муносиб тайёргарлик кўриш борасидаги ишларнинг дебочаси бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори Мустақиллик кунига қаратилаётган алоҳида эътиборнинг навбатдаги намойиши бўлди.

O‘zLiDeP фракцияси номидан шуни қатъият билан айтамизки, айнан истиқлол ҳамда Юртбошимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган чуқур ўйланган ва оқилона сиёсат туфайлигина Ўзбекистон улкан муваффақиятларга эришиб, мамлакатимиз қудрати ва иқтисодий салоҳияти кун сайин ортиб бораётгани, охирги йилларда ялпи ички маҳсулотимизнинг ўсиш суръатлари 8 фоиздан кам бўлмасдан келаётгани, халқимиз ҳаётининг даражаси ва сифати изчил ортиб бораётганига бутун жаҳон гувоҳ бўлмоқда.

Айни пайтда O‘zLiDeP депутатлик корпуси яқинлашиб келаётган санага босиб ўтган йўлимизга холисона баҳо бериш, партия электорати ўртасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларнинг ёрқин натижаларини ёритиш, сайловчилар билан янада фаол ишлаш, олдимизга қўйган олий мақсад – энг тараққий топган давлатлар қаторига кириш борасида партиямиз олдида турган вазифаларни белгилаб олиш учун имконият сифатида қарайди.

Абдуллажон Ҳамроқулов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси.

Мустақилликка эришганимизга, миллий давлатчилигимиз тикланганига 25 йил тўлди. Президентимиз Ислом Каримовнинг оқилона раҳнамолигида танланган тараққиёт йўлимиз нақадар тўғри эканлгини тарихнинг ўзи тасдиқламоқда. Ўтган даврда Ўзбекистон жаҳондаги мустақил ва суверен давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллагади, ўзини оқламаган эски, мустабид тузумдан бутунлай воз кечиб, чуқур ўйланган, миллий манфаатларимизга тўла жавоб берадиган ислоҳотларга асосланган, бутун дунёда “ўзбек модели” деган ном билан тан олинган тараққиёт стратегияси амалга оширилди.

Ушбу тараққиёт моделининг самарадорлиги ҳар қандай қарамликдан халос бўлган Ўзбекистон ўтмишда қашшоқ, ўзини таъминлашга ҳуқуқи ва имкони бўлмаган мамлакатдан мустақил ва суверен давлат даражасига кўтарилганида ўз аксини топди. Фахр билан айта оламизки, Ўзбекистон жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланиб, тўлиқ ўз кучи ва салоҳиятига таянган, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир мамлакат сифатида халқаро ҳамжамиятда муносиб ўрин эгаллаган давлатга айланди.

Мамлакатимиз замонавий демократик давлатлар қаторига қўшилиш, фуқаролик жамиятини барпо этиш, ҳаётимизнинг барча соҳаларини янгилаш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш борасида амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларнинг муваффақияти ва самарасини бутун жаҳон эътироф этмоқда. Парламент қуйи палатасининг депутатлари ва O‘zLiDeP вакиллари сифатида мамлакатимизнинг турли ҳудудларига ташриф буюрар эканмиз, ҳар қадамда халқимизнинг буюк яратувчанлик салоҳияти, мамлакатимизнинг иқтисодий ва интеллектуал салоҳияти, шаҳар ва қишлоқларимизнинг замонавий қиёфаси кўзга ташланади.

Биз, O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори билан пухта танишиб чиқдик. Партиямиз ушбу ҳужжатни рўёбга чиқаришга муносиб ҳисса қўшиши даркор. Партия депутатлик корпуси мамлакатимизнинг жаҳон майдонидаги рақобатбардошлигини оширишга қаратилган муҳим дастур ва чора-тадбирларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш ишларида фаол иштирок этади.

Бу борада партия электорати ва фаолларига давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини босиқчма-босқич қисқартириш, Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган хусусий мулк устуворлигини таъминлаш, кичик бизнеса ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш борасидаги O‘zLiDeP позициясини тушунтиришга қаратилган тадбирларга аоҳида эътибор қаратилади. O‘zLiDePнинг қишлоқ хўжалигига тубдан янги иқтисодий муносабатларни жорий этиш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратиш, уни қишлоқ тараққиётидаги ҳал қилувчи ижтимоий-сиёсий кучга айлантиришга доир жараёнларга нисбатан ёндашуви ҳам тушунтириш ишларининг марказий мавзуларидан бири бўлади.

Тўлқин Файзиев, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси

Мамлакатимиз мустақиллигининг 25-йиллик айёми тобора яқинлашиши билан ҳар бир юртдошимизнинг қалбига шукроналик ва қувонч туйғуси инади. Фикримизча, O‘zLiDePнинг ташкил этилиши, партиянинг тадбиркорлар, хусусий бизнес ва фермерлик ҳаракати вакилларининг манфаатларини ифода этувчи асосий сиёсий кучга айланиши ҳам истиқлол берган неъматлар самарасидир.

Биз, O‘zLiDeP аъзолари учун мустақилликка эришиш буюк ва муқаддас неъмат – ўз тақдиримиз, мамлакатимиз келажагини ўзимиз ҳал қилиш, унинг иқтисодий, табиий ва интеллектуал имкониятларидан ўзимиз фойдаланишимиз ҳуқуқидир. Истиқлол – Ўзбекистон халқининг буюк тарихи, маданияти ва маънавиятини англаш, кўп асрлик қадриятларимиз ва динимизни қайта тиклаш имкониятидир. Истиқлол – ҳар бир фуқаронинг мамлакатимизнинг улкан салоҳиятидан халқимиз фаровонлиги йўлида фойдаланишда фаол иштирок этиш имконидир. Мустақиллик йилларида миллий иқтисодитимиз қарийб 6 баробар, аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал даромадлар 12 баробардан зиёд ошгани, олтин-валюта захираларимиз барқарор суръатлар билан кўпайиб бораётгани кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларимизнинг амалий самарасидир.

O‘zLiDePнинг ҳар бир вакили учун мустақиллик ҳеч қачон ҳеч кимдан кам бўлмаслик, Ўзбекистон миллий манфаатлари ва узоқ муддатли мақсадларидан келиб чиқиб иқтисодиётни барқарор суръатларда ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини изчил юксалтириш, Ватанимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ва шон-шуҳратини ошириш манбаидир. Шу билан бирга, 25 йил аввал мустақилликка эришганимиз келажакка пухта замин ясаш, ҳар томонлама етук ва баркамол, ҳеч кимдан кам бўлмаган, ҳаётга дадил кириб борадиган, бошланган ишларни якунига етказишга қодир бўлган янги авлодни шакллантириш имконини берди. Илгариги қолоқ, иқтисодиёти бирёқлама ривожланган, пахта яккаҳокимлиги ҳалокатли даражада авж олган аграр ўлкадан бугунги кунда изчил тараққий этиб бораётган замонавий индустриал мамлакатга айланди.

Шу сабабли O‘zLiDeP энг улуғ, энг азиз байрамни муносиб нишонлашда, бири навбатда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашда фаол иштирок этишни муҳим деб билади. Бу борадаги ишларда партия фаоллари ва электоратига мустақилликка қадар республикамизда умуман мавжуд бўлмаган, бугун эса жамиятимизнинг қудратли таянчига айланиб бораётган мулкдорлар, яъни ўрта синфни жадал шакллантириш йўлида олиб борилаётган ишларни тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 56,5 фоизга етгани, айни шу тармоқда иш билан банд аҳолининг 77,9 фоизи меҳнат қилиб, мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Партиянинг Ёшлар ва Аёллар қанотидан ҳам катта фаоллик талаб этилади. Мустақиллигимизнинг улкан муваффақиятларидан бири – мустақил, янгича фикрлайдиган, замонавий билим ва касбларни чуқур ўзлаштираётган, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи сифатда майдонга чиқаётган, Ватанимиз тақдири ва келажаги учун маъсулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёш авлод шаклланди. O‘zLiDeP мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ёш авлодни соғлом ва баркамол шахслар сифатида тарбиялашга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган комплекс тадбирларни ташкил этишни режалаштирган.

Мухтасар қилиб айтганда, Ватанимиз кўп асрлик тарихидаги буюк санага айланган, янги демократик давлат ва жамият барпо этиш даврини бошлаб берган энг улуғ, энг азиз байрамни муносиб кутиб олиш мақсадида O‘zLiDeP томонидан ҳамюртларимиз ва жаҳон ҳамжамиятига олиб борилаётган ислоҳотлар мазмуни ва моҳиятини етказиш, жамиятимизда бунёдкорлик ва эртанги кунга ишонч муҳитини мустаҳкамлаш, партиядошларимизни янги, янада юксак марралар сари руҳлантиришга қаратилган кенг миқёсли ишлар амалга оширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг