Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4 декабрь куни икки кунлик расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) бош директори Рафаэл Гросси билан учрашув ўтказилди.
Унда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси Абдуваққос Рафиқов, Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев,ХАЭА бош директори Рафаэл Гросси ва бошқа масъуллар иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистонда атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишнинг барча жиҳатлари бўйича ХАЭА билан яқиндан ҳамкорлик қилиб борилаётгани алоҳида таъкидланди.
Мулоқотда, шунингдек, ушбу йўналишдаги ҳамкорликни изчил давом эттириш масалалари келишиб олинди.