Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 03/05/2019 Энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишдаги ваколатли давлат органи бўлди
Energetika vazirligi qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalanishdagi vakolatli davlat organi bo'ldi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Сенат томонидан “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

Қонунга кўра, қайта тикланувчи энергия манбалари – атроф-муҳитда табиий ҳолда қайта тикланувчи қуёш, шамол энергияси, ер ҳарорати (геотермал), сув оқимларининг табиий ҳаракати, биомасса энергиясидир.

Қонун билан мазкур энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, унинг манбаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари, энергияни ишлаб чиқарувчи ҳамда қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб берилган.

Қонунга мувофиқ, Энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгиланмоқда.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг