Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 03/05/2019 Эндиликда, ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини олиб борганлик учун ЭКОИҲнинг 70 бараваридан 100 бараваригача жарима солинади
Endilikda, o'zboshimchalik bilan qurilish ishlarini olib borganlik uchun EKOIHning 70 baravaridan 100 baravarigacha jarima solinadi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Қонун (https://t.me/huquqiyaxborot/4715) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун фуқароларга ҳам энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан (1 млн 13 минг сўмдан) 10 бараваригача (2 млн 27 минг 300 сўмгача) жарима жазоси белгиланди. Илгари фақат мансабдор шахслар учун жавобгарлик мавжуд эди.

Шунингдек, бинокорлик материалларини, конструкцияларини ва буюмларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан (4 млн 54 минг 600 сўмдан) 30 бараваригача (6 млн 81 минг 900 сўмгача) жарима жазоси киритилди.

Эндиликда, фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларида қурилиш ишларини олиб бориш:

фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг 70 бараваридан (14 млн 191 минг 100 сўмдан) 100 бараваригача (20 млн 273 минг сўмгача);

мансабдор шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан (20 млн 273 минг сўмдан) 150 бараваригача (30 млн 409 минг 500 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспортни бошқариши ҳам энг кам иш ҳақининг бир баравари (202 минг 730 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 3 ойдан сўнг кучга киради.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг