Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 22/07/2023 Эмомали Раҳмон Ўзбекистон ҳукумати делегациясини қабул қилди
Эмомали Раҳмон Ўзбекистон ҳукумати делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан ўзаро келишувига асосан мамлакатимиз ҳукумати делегацияси жорий йилнинг 21 июль куни Тожикистон Республикасига ташриф буюрди.

Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегациясини қабул қилди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўз навбатида, Тожикистон раҳбари мамлакатимиз етакчисини ва бутун халқимизни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан яна бир бор самимий табриклаб, халқимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Ўзбекистон Бош вазири мамлакатимизда бўлиб ўтган сайловдан сўнг Шавкат Мирзиёевни дастлабки дақиқаларда Президент Эмомали Раҳмон табриклаганини билдириб, бу қардош Тожикистон давлати мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни қатъий қўллаб-қувватлаётганидан далолат эканини қайд этди.

Учрашувда Олий даражада эришилган келишувлар ижросини таьминлаш, Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг