Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 26/12/2022 Электр энергетикаси тизимини ислоҳ қилишда Арманистон тажрибаси
Электр энергетикаси тизимини ислоҳ қилишда Арманистон тажрибаси

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) тадқиқотчилари томонидан электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилишнинг Арманистон тажрибаси ўрганилди.

1990-1999 йилларда Арманистонда энергетика тизими молиявий тарафдан заиф, лекин ҳукмрон мавқеага эга монополист компания қўлида эди. 1995-йилга келиб, электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ажратилган субсидиялар ЯИМнинг 11 фоизидан ортиб кетди. Бу эса энергетика тизими ислоҳотларга муҳтожлигидан дарак берарди.

Ажратилган субсидияларнинг иқтисодий оқибатлари:

1. Электр энергиясининг истеъмолчиларга таннархига нисбатан паст нархда етказиб берилиши учун кетадиган харажатларни қоплаш мақсадида ажратилган субсидиялар;

2. Электр энергияси соҳасидаги йўқотишлар, мақсадсиз ишлатишлар ва аҳоли тўлов қобилятининг пастлиги;

3. Тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаш оқибатида бюджет харажатларининг ортиб бориши;

Ислоҳотлар қуйидагича амалга оширилди:

-Электр энергиясини ишлаб чиқаришда гидроэнергетиканинг роли кучайтирилди. 

-Нархлар эркинлаштирилди ва бу чора бюджет тақчиллигини 21 фоиздан (1994)

3 фоизгача (2000) қисқартиришда ёрдам берди. 

-Электр энергияси харажатларини қоплаш учун бюджет маблағлари етарли бўлмагани сабабли электр компаниялари банкдан олинган қарз ҳисобига молиялаштирилди. 

-Ҳисоблагичларнинг бузилиши ва нотўғри маълумот берилишининг олдини олиш учун улар турар жой биноларидан коммунал йўлакларга ўтказилди. 

-Энергия назоратчилари томонидан нақд пул йиғилиши бекор қилинди ва бу чора коррупция хавфини камайтирди.

-Жамоатчилик орасида электр ҳақини ўз вақтида тўлаш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди ва электр энергияси таъминотидаги тез-тез узилишлар қисқарди. 

-Энергетика тизимига хусусий сектор жалб қилинди. Бу эса электр энергияси ялпи таклифида хусусий секторнинг улушини 30 фоиздан (1996) 90 фоизга (2010) оширди. 

-кам таъминланган истеъмолчилар, энергетика тизими ходимлари ва ҳарбий хизматчилар учун имтиёзли тарифлар жорий қилинди. 

-"Икки тарифли" ставка йўлга қўйилди. Бу эса уй хўжаликларига имтиёзли тунги тарифдан фойдаланиш имконини берди. Қолаверса, генераторлар ва трансформаторларга тушадиган зўриқишни камайтирди.

Ислоҳотларнинг натижадорлик омиллари:

•Тўлов қобилиятини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатлар; 

•Жамоатчилик назоратини кучайтириш; 

•Энергетика тизимида хусусий сектор иштирокини йўлга қўйиш бўйича институционал ислоҳотлар; 

•Кучли сиёсий ирода субсидиялар ажратишни тўхтатиш бўйича ислоҳотларни қўллаб-қувватлади; 

Электр энергетикаси соҳасидаги ислоҳотлар фискал юкни барқарорлаштириш ҳамда бюджет харажатларининг самарасиз сарфланишига чек қўйди. Бунинг натижасида бюджет тақчиллиги кескин қисқарди. 

Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш натижасида

инфляция 1994-йилдаги 5 000 фоиздан 1998-йилга келиб, бир хонали рақамгача пасайди. 1995–1999 йилларда Арманистондаги иқтисодий ўсиш ўртача 5,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2012-йилга келиб, 7.2 фоизга етди. 

Хулоса

Нархларнинг оширилиши ва электр энергетикаси тизимидаги ислоҳотлар натижасида энергетика тизимида жиддий таркибий ўзгаришлар амалга оширилди. Натижада электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланиш даражаси бир неча баробар ўсди. Кам таъминланган аҳоли учун енгиллаштирувчи энергия тарифларини қўллаш ислоҳотларни қўллаб-қувватлашни кучайтирди. Ижтимоий-ҳимоя тизимининг мақсадли йўналишини яхшилаш учун синовдан ўтган нақд пул ўтказмалари дастури жорий этилди. Тўлов қобилияти 1996-йилдаги 40 фоиздан 2003-йилга келиб 92 фоизга кўтарилди. Олиб борилган ислоҳотлар аҳоли ва саноат корхоналарини узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга олиб келди.

Материал Халқаро валюта жамғармасининг 2013-йилдаги таҳлилий ҳисоботлари асосида тайёрланди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг