Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 17/07/2017 Элдор Шомуродов “Ростов” клубига ўтди
Элдор Шомуродов “Ростов” клубига ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов кейинги фаолиятини Россия премьер-лигаси вакили “Ростов” клубида давом эттиради. Бу ҳақда “Бунёдкор” матбуот хизмати расман эълон қилди.

Биринчи давра охирларида “Бунёдкор” футбол клубига Элдор Шомуродов трансфери масаласида Россиянинг “Ростов” клубидан таклиф тушди. Олиб борилган музокаралардан сўнг Элдор Шомуродов “Бунёдкор”дан “Ростов”га ўтди.

Элдор Шомуродов “Бунёдкор”даги икки ярим йиллик фаолияти мобайнида 83 та учрашув ўтказиб, рақиблари дарвозасига 22 та гол урди. Миллий терма сафида 15 та ўйин ўтказган Шомуродов 6 та гол уришга эришган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг