Эльдор Шомуродов – апрель ойида “Рома”нинг энг яхши футболчиси деб топилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Эльдор Шомуродов 2025 йил апрель ойи якунлари бўйича жамоасининг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.
Форвард ушбу унвонга ой давомидаги муваффақиятли ўйинлари туфайли лойиқ деб топилди: апрель ойидаги учрашувларда у икки гол урди ва бир марта голли пас берди.