Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 16/03/2019 Элчимиз Дилёр Ҳакимов Нидерландия Қироли Уиллиам-Александрга ишонч ёрлиқларини топширди
Элчимиз Дилёр Ҳакимов Нидерландия Қироли Уиллиам-Александрга ишонч ёрлиқларини топширди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 13-март куни Ўзбекистон Республикаси Элчиси (қароргоҳи Бруссел шаҳрида) Дилёр Хакимов Нидерландия Қироли Уиллиам-Александрга ишонч ёрлиқларини топширди.

Маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Нидерландия Қироли Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ўз ҳурматини изҳор этар экан, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳолади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлигини фаолллаштириш, Орол денгизи қуриши оқибатларини камайтириш ҳамда Афғонистонда тинчлик, хавфсизлик ва фаровонликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари таъкидланди.

Нидерландия раҳбари икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар, хусусан, қишлоқ хўжалиги, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, илғор технологиялар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади.

Қирол Уиллиам-Александр Голландия компанияларининг Ўзбекистонга иккинчи савдо миссиясини ташкил этилишини мамнуният билан қўллаб-қувватлади ва икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги алоқалар ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш учун янги имкониятлар очишини таъкидлади.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг