Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Спорт 03/05/2019 Екатерина Воронина дунё атлетлари орасида мавсумнинг энг яхши натижасига эгалик қилмоқда
Yekaterina Voronina dunyo atletlari orasida mavsumning eng yaxshi natijasiga egalik qilmoqda

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Йил бошидан бери терма жамоамиз вакиллари кўплаб йўналишларда етакчи поғоналарни банд этиб келишмоқда. Айниқса, енгил атлетикачиларимиз учун мавсум анча омадли ва муваффақиятли давом этяпти.

Дастлабки чорак ортда қолгач бир жиҳат кўпчиликнинг диққат-эътиборини тортмоқда. Кўпкурашчимиз Екатерина Воронина ўз йўналишида мавсумнинг энг яхши натижасини қайд этиб турибди. Терма жамоамиз вакиласи Осиё чемпионатида 6198 очко жамғаришга мувафақ бўлди. Бу вақт оралиғида бошқа қитъа биринчиликлари ва турли мусобақаларда иштирок этган ҳеч қайси атлет ҳамюртимизнинг натижасини яхшилай олгани йўқ.

Таъкидлаш жоиз, енгил атлетикачиларимизнинг бундай натижага эришишида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг 3 ойлик узликсиз хорижий ўқув-машғулот йиғинлари ташкил қилганининг ҳам ўрни бор. Умид қиламизки, терма жамоамиз вакиллари мана шундай юқори натижаларни қайд этишда давом этиб, Токио Олимпиадасига ҳам максимал йўлланмаларни қўлга киритишади.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг