Валюта курслари 26/09/2024
$1 – 12757.65
UZS – 0.02%
€1 – 14268.16
UZS – 0.46%
₽1 – 138.05
UZS – 0.61%
Қидириш
Ўзбекистон 23/08/2021 ЕИнинг МО бўйича махсус вакили Ўзбекистонда бўлиб турибди
ЕИнинг МО бўйича махсус вакили Ўзбекистонда бўлиб турибди

 

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Тери Ҳакала 20-26 август кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати хабар берди.

Элчи Ҳакала Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов, Бош вазир ўринбосари Aзиз Aбдуҳакимов ва Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов билан учрашади.

Элчи Ҳакала, шунингдек, Сенат раиси Танзила Нарбоева ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов билан учрашишни режалаштирган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг