Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 13/06/2018 ЕИ нинг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашув
ЕИ нинг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 12 июнь куни ТИВда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Роланд Кобиа билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ нинг Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида Афғонистон ва унга чегарадош минтақада шаклланаётган вазият юзасидан фикр алмашилди.

Афғонистон марказий ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати 2001-йилдан буён илк бора Рамазон ҳайити даврида уч кунлик ўт очишни тўхтатиш ва сулҳ тартибини киритишга рози бўлишлари минтақада умид билан кутиб олинди ва бу мамлакатда тинчлик жараёнида ижобий ўзгаришларга олиб келиши мумкинлиги қайд этилди.

Учрашувда 2018 йил 27 март куни Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда қабул қилинган Тошкент декларациясини амалга ошириш доирасидаги ҳамкорлик масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг