Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 26/08/2016 ЕИ делегацияси раҳбари билан учрашув
ЕИ делегацияси раҳбари билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йил 26-август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда дипломатик миссиясини якунлаётгани муносабати билан Европа Иттифоқи Делегацияси раҳбари, элчи Юрий Штеркни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар қилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликни, жумладан «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» шаклидаги ва «ЕИнинг Марказий Осиё билан янги шериклик стратегияси»ни амалга ошириш доирасидаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган устувор йўналишлар тўғрисида фикр алмашилди.

Учрашувда Элчи фаолиятининг сермаҳсул бўлганлиги қайд этилди ҳамда унинг Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабаларни мустаҳкамлашдаги хизматлари юқори баҳоланди.

Юрий Штерк, ўз навбатида, Ўзбекистондаги маъсулиятли вазифасини муваффақиятли бажаришига яратилган қулай шарт-шароитлар учун миннатдорлчилик билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг