Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 22/04/2024 Эҳтиёжманд оилаларга табиий газ ва электр энергияси учун компенсация тўлаб берилади
Эҳтиёжманд оилаларга табиий газ ва электр энергияси учун компенсация тўлаб берилади

Адлия вазирлиги томонидан қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш мақсадида бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Қонунчиликда янгиликлар”га бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Энергетика вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, мутахассислари, шунингдек ОАВ вакиллари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди. Тадбирда ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, қонунчиликдаги янгиликлар, аҳолига яратиб берилаётган имкониятлар хусусида маълумот берилди.

Шунингдек, анжуманда соҳа мутахассислари томонидан «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори мазмун-моҳияти ҳақида кенг жамоатчиликка тушунтириш берилди.

Қарорга мувофиқ:

- 2024-2025-йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графиги;
- 2024-йил 1-майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг «базавий меъёрлари»;
- 2024-йил 1-майгача ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатлари қиймати қайта кўриб чиқилади.

Қуйидаги тоифадаги истеъмолчилар учун юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича вақтинча компенсация жорий этилади:

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар;

Ягона реестрга киритилмаган, “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида аниқланадиган қўшимча эҳтиёжманд оилалар.

Шунингдек, иситиш мавсумида (ноябр – феврал ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади:
ноябр ойида 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади;
электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади: табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача; электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

Матбуот анжумани давомида ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг