Валюта курслари 13/11/2024
$1 – 12793.38
UZS – -0.08%
€1 – 13595.52
UZS – -0.6%
₽1 – 130.73
UZS – 0.07%
Қидириш
Иқтисод 11/11/2024 ЭҲФ ва ЭТТЙни бирлаштириш лойиҳаси муҳокама қилинди

ЭҲФ ва ЭТТЙни бирлаштириш лойиҳаси муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-августдаги ПФ-132-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида электрон ҳисобварақ-фактура (ЭҲФ) ва электрон товар-транспорт юк хати (ЭТТЙ)ни бирлаштириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. 

Лойиҳада:

- товарларни реализатсия қилиш транспорт орқали ташиш билан бир вақтда амалга оширилганда, ЭҲФ ва ЭТТЙни бирлаштирган ҳолда расмийлаштириш; 

- стандарт шаклдаги ЭҲФ ва ЭТТЙни алоҳида ихтиёрий расмийлаштириш имконияти сақлаб қолиш;

- айрим фаолият турларининг хусусиятидан келиб чиқиб, ЭТТЙни расмийлаштиришнинг ўзига хос томонлари (тузатувчи ва бир томонлама ЭТТЙни расмийлаштириш, товарларни қайта ишлаш ҳамда почта ва курерлик хизмати орқали ташиш) тартибга солиш кўзда турилган.

Солиқ қўмитаси томонидан мазкур лойиҳани муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассотсиатсияси ҳамда тадбиркорлик субектлари вакиллари билан учрашув ташкил этилди. 

Учрашувда бизнес вакиллари томонидан билдирилган таклифлар асосида қарор лойиҳаси янада такомиллаштирилмоқда.

Шунингдек, лойиҳа Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши билан биргаликда кўриб чиқилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг