Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 04/08/2016 Эдуард Успенский ва «Одноклассники» «Простоквашино»нинг давомини яратишди
Эдуард Успенский ва «Одноклассники» «Простоквашино»нинг давомини яратишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Эдуард Успенский, Чебурашка ва Гена исмли тимсоҳ ҳақидаги, Фёдор амаки ва Матроскин исмли мушук ҳақидаги эртаклар муаллифи “Простоквашино”нинг давомини ёзди. Янги ҳикоя “Простоквашино. Почта учун жанг” деб номланади, унинг қаҳрамонларини расмларини эса “Одноклассники” рассомлари яратишди. Ҳикоя биринчи бор “Одноклассники” ижтимоий тизимида чоп этилади ва у ерда бир неча ой давомида расмли постлар сифатида қисмларга бўлинган ҳолда чоп этиб борилади.

Ижтимоий тизим фойдаланувчилари нафақат биринчилардан бўлиб янги ҳикоя билан танишишлари, балки эртак якунига ўз таъсирларини ўтказишлари мумкин. Якунда онлайн-ҳикоя расмларга бой интерактив китобга айланади ва уни https://ok.ru/prostokvashino гурухидан топиш мумкин бўлади. “Одноклассники” эса китоб чиқишини қўллаб-қувватлаган ҳолда маҳсус совғалар ва Матроскин, Фёдор амаки ва бошқа қахрамонлардин иборат стикерлар яратади. Бундан ташқари Эдуард Успенский «ОК алоқада» кўрсатуви ва OK Live иловаси орқали ўқувчилар билан суҳбат қуради.

Эдуард Успенскийнинг ўзи шундай деди:

Ҳурматли ўқувчилар, болалар! Ўз вақтида мен мамлакат бўйлаб жуда кўп кезардим ва китобхонлар билан учрашардим. Ўқувчилар, ўқувчилар, ўқувчилар! Ҳар бир сафаримда 300 минг ўқувчи. Энди эса мен камроқ сафарга чиқмоқдаман – масофа узоқлашла ва чипталар қимматлашди. Бироқ, менда уйдан чиқмаган ҳолда жуда катта сонли китобхонлар билан суҳбатлашиш имконияти бор. Бу имкониятга “Одноклассники” туфайли эга бўлдим. Тез орада сиз расмларга бой янги ҳикоям билан танишиш ва ман билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўласиз. Кузатиб боринг!

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг