Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги халқаро хотира турнири давом этмоқда. Cadet international tournament U 18 мусобақасида ҳамюртимиз Хосият Ҳасанбоева терма жамоамизга илк медални тақдим этди. -44 кг вазн тоифасида татамига чиққан дзюдочимиз бронза медалини қўлга киритди.
Ундан кейин эса Камолиддин Бахтиёров Боку турнири чемпионига айланди. -60 кг вазнда ўз маҳоратини намойиш этган Камолиддин барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.