Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 02/04/2019 Дзюдочиларимизнинг Токио-2020 рейтингидаги ўрни билан танишинг
Dzyudochilarimizning Tokio-2020 reytingidagi o'rni bilan tanishing

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz)  – Ўтган йилнинг май ойидан бошлаб дзюдо бўйича Токио Олимпиадаси учун рейтинг очколарини жамғариш бошланган. Айни пайтга келиб жаҳон чемпионати, Мастерс, Катта дубулға, Гран-при каби кўплаб мусобақалар ўтказилди ва унда спортчилар қимматли рейтинг очколарини йиғишди. Эндиликда, сизларни дзюдочиларимизнинг Токио Олимпиадаси рейтингидаги вазияти ҳақида таништириб борамиз.

-60 кг:

  1. Роберт Мшвидобадзе (Россия) – 2251 очко
  2. Шарофиддин Лутфуллаев – 1220 очко (йўлланма зонасида)
  3. Диёрбек Ўрозбоев – 378 очко (йўлланма зонасида эмас)

-66 кг:

  1. Жоширо Маруяма (Япония) – 2250 очко
  2. Сардор Нуруллаев – 877 очко (йўлланма зонасида)
  3. Шаҳрам Аҳадов – 569 очко (йўлланма зонасида)

-73 кг:

  1. Лаша Шавдатуашвили (Грузия) – 1955 очко
  2. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 831 очко (йўлланма зонасида)

-81 кг:

  1. Саги Муки (Исроил) – 1975 очко
  2. Шарофиддин Болтабоев – 348 (йўлланма зонасида эмас)

-90 кг:

  1. Николоз Шеразадишвили (Испания) – 2451 очко
  2. Давлат Бобонов – 261 очко (йўлланма зонасида эмас)

-100 кг:

  1. Варлам Липартелиани (Грузия) – 2351 очко
  2. Муҳаммадкарим Хуррамов – 626 (қитъавий квота)

+100 кг:

  1. Гурам Тушишвили (Грузия) – 2255 очко
  2. Бекмурод Олтибоев – 1360 очко (йўлланма зонасида)

Ҳозирги вақтда 6 нафар дзюдочимиз Олимпиада учун бериладиган йўлланма зонасида туришибди. Ҳали рейтинг очколарини йиғиш тўхтатиладиган санага 1 йилдан ортиқ вақт бор эканини инобатга олсак, қолган вакилларимизда ҳам яхшигина имконият бор.

Эслатма!

– Юқорида фақат Олимпиада рейтинги келтириб ўтилган, жаҳон рейтинги эмас.

– Рейтингда етакчи ва унга энг яқин вакилимиз кўрсатилган.

– Бир вазнда 2 ёки ундан ортиқ дзюдочи йўлланма зонасида бўлса (худди -66 кг вазн тоифасидек), қайси спортчи Олимпиадага боришини МОҚ танлайди.

– Олимпиада рейтингини йиғиш 2020 йилнинг 25 май санасида якунланади.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг