Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Спорт 29/01/2019 Дзюдо: Тошкент халқаро турнирга мезбонлик қилади
Дзюдо: Тошкент халқаро турнирга мезбонлик қилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шу йилнинг 1-2 февраль кунлари пойтахтимиздаги МҲСК спорт мажмуасида дзюдо бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Николай Қўлдошев хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати маълум қилмоқда.

10-маротаба ташкил этилаётган ушбу мусобақада юртимиз полвонларидан ташқари қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан ташриф буюрган спортчилар ҳам татамига чиқишади.

Мазкур халқаро турнир 1999-2000 йилларда туғилган ёш полвонлар ўртасида 16та вазн тоифасида ташкил этилади.

Баҳслар қуйидаги вазн тоифаларида ўтказилади:

Ўғил болалар: -55, -60, -66, -73, -81, -90, -100, +100 кг

Қизлар: -44, -48, -52, -57, -63, -70, -78, +78 кг

Режага мувофиқ 1 февраль куни иштирокчиларни тарозидан ўтказиш ҳамда мусобақага қуръа ташлаш маросими ўтказилса, 2 февралда юқорида кўрсатилган вазн тоифалари бўйича баҳслар бўлиб ўтади. Мусобақа соат 10:00да бошланади. Финал беллашувлари эса соат 17:00га белгиланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг