Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги МҲСК спорт мажмуасида дзюдо бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Николай Қўлдошев хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди. 10-маротаба ташкил этилган ушбу мусобақада Қозоғистон ва Тожикистондан ташриф буюрган спортчилар ҳам иштирок этишди. 1999-2000 йилларда таваллуд топган спортчилар ўртасидаги беллашувларда 414 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди.
Баҳслар қуйидаги вазн тоифасида ўтказилди:
Ўғил болалар: -55, -60, -66, -73, -81, -90, -100, +100 кг
Қизлар: -48, -52, -57, -63, -70, -78, +78 кг
Манбаа: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.