Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Спорт 03/04/2019 Дзюдо мусобақалари тақвимига яна бир “Катта дубулға” турнири киритилди
Dzyudo musobaqalari taqvimiga yana bir “Katta dubulg'a” turniri kiritildi

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Халқаро дзюдо федерацияси (ХДФ) бу йилги тақвимига ўзгартириш киритди. Аниқроғи, ташкилот расмий сайтининг маълум қилишича, эндиликда мусобақалар қаторига Бразилиа “Катта дубулға” турини ҳам қўшилди. Таъкидлаш жоиз, Бразилия дзюдо конфедерацияси бу йил ташкил топганига 50 йил тўлади ва бу мусобақанинг киритилиши ушбу юбилей учун кичик совға сифатида қаралмоқда.

Шу тариқа, 2019 йилнинг ўзида “Катта дубулға” турнирлари сони етитага етади. Бу эса рекорд кўрсаткичдир. Бундай тоифадаги мусобақалар ғолиблари ўз ҳисобларига жаҳон ва Олимпиада рейтингида 1000 очко қўшиб қўйишади. Демакки, бу дзюдочилар учун етарли даражадаги рейтинг очколарини жамғариб олиш учун қўшимча имконият.

Маълумот учун, Бразилияда ХДФ тасарруфидаги сўнгги мусобақа 2013 йили ўтказилиб, ўшанда Рио-де-Жанейро шаҳри жаҳон чемпионатига мезбонлик қилганди. Бразилиа “Катта дубулға” турнири жорий йилнинг 6-8 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг