Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 10/10/2016 Дзюдо бўйича Тошкент Гран-Присида Ўзбекистон ғолиб чиқди
Дзюдо бўйича Тошкент Гран-Присида Ўзбекистон ғолиб чиқди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Дзюдо бўйича Тошкент Гран-Присида умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб чиқди. Юртдошларимиз мусобақа давомида жами 20 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. Шуниси қувонарлики, 20 та медалнинг 6 таси олтин, 3 таси кумуш ва 11 таси бронза медалларидир.

Қозоғистон терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медали билан иккинчи ўриндан жой олди. Кучли учликни россиялик спортчилар 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медали билан якунлади.

Тошкент Гран-Присида Ўзбекистонга олтин медалларни Муҳриддин Тиловов (-60 кг), Мирзоҳид Фармонов (-73 кг), Давлат Бобонов (-81 кг), Яхё Имомов (-90 кг), Сойиб Қурбонов (-100 кг) ҳамда Гулноза Матниёзова (-70 кг) тақдим этди.

Ғиёсжон Бобоев, Давронбек Сатторов ва Диёра Келдиёрова финалгача етиб бориб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Шарофиддин Лутфуллаев, Болтабой Болтаев, Эркин Дониёров, Муҳаммадкарим Хуррамов, Мусо Собиров, Нодира Гулова, Муқаддас Кубаева, Гулойим Жумабоева, Санобар Султонова, Кумуш ҳамда Раҳима Йўлдошевалар бронза медалига сазовор бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг