2022 йилда Давлат хавфсизлик хизмати идоралари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 1279 та наркожиноят фош этилди.
Ноқонуний муомаладан 917 кг гиёҳвандлик воситалари, жумладан, героин, опий, моддалари мусодара қилинди.
Шунингдек, 373 минг 550 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
Шу ўринда, республикамизда синтетик наркотик моддаларни мусодара қилиш ҳолатлари кўпаяётганлигини таъкидлаш лозим.
Хусусан, 2022 йилда 32 кг.дан ортиқ синтетик гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмадан олинган бўлиб, улар асосан мефедрон, амфетамин, «Алфа-ПВП» ва МДМА каби наркотиклар ҳисобланади.
Халқаро ҳамкорлик доирасида 2022 йилда Россия Федерал хавфсизлик хизмати, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси, Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси билан биргаликда 9 та фаол тадбир ва махсус операциялар ўтказилиб, 11 нафар наркожиноятчи ушланди ҳамда 166,4 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.