Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 01/10/2020 Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

 

Душанбе шаҳрида 29 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода раҳбарлигида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг қатъий сиёсий иродаси ва оқилона саъй-ҳаракатлари туфайли қисқа фурсатда мамлакатларимиз ҳамкорлиги стратегик шериклик даражасига чиқди. 2018 йилдаги олий даражадаги ўзаро ташрифлар ўзбек ва тожик халқларини кўп йиллар давомида қийнаб келган муаммолар ечилишига сабаб бўлди. Чегаралар очилгани, ҳаво, автобус, темир йўл қатнови тиклангани, виза тартиби бекор қилингани халқларимиз ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамламоқда.

 

Йиғилишда савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Учрашув якунлари юзасидан Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши баёни имзоланди.

 

Ташриф доирасида Ўзбекистон – Тожикистон ишбилармон доиралари бизнес форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши ўтказилди. Ўзаро мулоқот давомида икки мамлакат бизнесменлари манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболини муҳокама қилдилар.

 

Йиғилиш доирасида умумий қиймати 712 миллион доллардан ортиқ қийматга эга инвестиция ва экспорт-импорт шартномалари имзоланди.

 

Ташриф доирасида “Artel Avesto Electronics” Ўзбекистон – Тожикистон қўшма корхонасининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон қабул қилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг