Валюта курслари 12/03/2025
$1 – 12931.94
UZS – -0.06%
€1 – 14107.45
UZS – 0.37%
₽1 – 150.18
UZS – 3.13%
Қидириш
Технологиялар 12/02/2025 Дубайда бўлиб ўтаётган World Governments Summit халқаро форумида Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда

Дубайда бўлиб ўтаётган World Governments Summit халқаро форумида Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 11–13 февраль кунлари Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ҳукумати саммити (World Government Summit) халқаро анжуманида Ўзбекистон делегацияси қатнашмоқда.

Мазкур анжуман ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар ва хусусий сектор раҳбарлари, давлат арбоблари ҳамда соҳа экспертлари иштирокида давлат бошқаруви ва давлат хизматининг ривожланиш истиқболлари, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда сунъий интеллектнинг ўрни, давлат бошқарувидаги муаммоларга инновацион ечимлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган.

Ушбу анжуманда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этди ҳамда анжуман доирасида ташкил этилган “Is the World Ready for the Next Wave of Digital Disruption?” (Дунё рақамли инқилобнинг янги тўлқинига тайёрми?) сессиясида нутқ сўзлади.

Ушбу сессияда бутун дунё бўйлаб ҳукуматларнинг технологиялар ёрдамида инновацияларни ривожлантириш, давлат хизматларини яхшилаш ва барқарор жамиятлар яратиш борасидаги ёндашувлар муҳокама қилинди.

Панелда муваффақиятли тажрибалар, ҳамкорлик ёндашувлари ва муаммоларни бартараф этиш бўйича стратегиялар таҳлил қилиниб, бу жараёнда рақамли бошқарувнинг трансформацион имкониятлари ва барқарор ривожланиш йўлида рақамли технологияларнинг ролига эътибор қаратилди.

Бутунжаҳон ҳукумати саммити 2013 йилдан бери ҳар йили БАА витсе-президенти ва Бош вазири Шайх Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум шафелигида ўтказиб келинади.

Шуниндек, Шерзод Шерматов Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ҳукумати саммити (World Government Summit) халқаро анжумани доирасига ташкил этилган “Tech-Gov Alliance: Building Smarter Futures” сессиясида қатнашди.

Ушбу сессияда ҳукумат ва технология соҳасидаги ҳамкорликларнинг ривожланиши таҳлил қилинди. Муҳокамада сунъий интеллект, маълумотлар таҳлили ва булут технологиялари ёрдамида давлат хизматларини ривожлантириш бўйича муваффақиятли тажрибалар кўриб чиқилди.

Панель иштирокчилари ушбу технологияларнинг самарадорлик, шаффофлик ва фуқаролар билан ўзаро алоқани яхшилашдаги ролини муҳокама қилдилар.

Мазкур муҳокамада технологиялар ва давлат бошқаруви ўзаро интеграция қилиниши орқали ақлли ва самарали давлат хизматлари шаклланиши ва рақамли ҳукумат келажаги қандай бўлиши ҳақида масалалар таҳлил қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг