Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 25/01/2019 ДСҚ: Тошкентдаги 3501 та корхонага малакали ҳисобчилар керак
ДСҚ: Тошкентдаги 3501 та корхонага малакали ҳисобчилар керак
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент Давлат солиқ қўмитаси тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқотлар жараёнида пойтахтда фаолият юритаётган умумбелгиланган солиқ тўлови тизимига ўтган 3501 та корхонада малакали бухгалтерларга бўлган эҳтиёж мавжудлигини аниқлади.

Хабарда қайд этилишича, пойтахт Бандлик бош бошқармасига 300 нафардан ортиқ бухгалтерлар бўш иш ўринлари бўйича мурожаат қилган.

Шу муносабат билан ДСБ корхона ва ташкилот раҳбарлари Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг (78) 140−32−61, (78) 140−32−13 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиб, юқори билим ва тажрибага эга бухгалтерлар ҳақида маълумот олишлари мумкинлигини маълум қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг