Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 22/06/2016 Дониёр Сиддиқов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди
Дониёр Сиддиқов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев 2016-йилнинг 22-июнь куни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчисини тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Қирғизистон раҳбарининг фармонига кўра, Дониёр Сиддиқов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.

Бундан сал аввал Қирғизистон Республикасининг Халқаро алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича Юқори Кенгаши мазкур лавозимга Дониёр Сиддиқовнинг номзодини тасдиқлаган эди. Мазкур тайинланишгача, Дониёр Сиддиқов Қирғизистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлигида хизмат қилди.

Дониёр Сиддиқов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган ва ўз фаолиятини 2016-йилнинг апрель ойида якунлаган Эмилбек Узоқбоевнинг ўрнини эгаллади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг