Джон МакГрегор ЕХҲТ лойиҳаларининг Ўзбекистондаги мувофиқлаштирувчиси этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Джон МакГрегор Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти лойиҳалари (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги мувофиқлаштирувчиси этиб тайинланди. МакГрегор Ўзбекистонга етиб келди.
Джон МакГрегор Канада фуқароси ҳисобланади. Мазкур тайинланишгача у Бишкек шаҳридаги ЕХҲТ Офисида раҳбар ўринбосари лавозимида ишлаган.
Джон МакГрегор бу лавозимда ишлаган Дьерда Сабонинг ўрнига келди.