Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Диёра Келдиёрованинг Ута Абэ устидан қозонган ғалабаси «Йил воқеаси» деб эътироф этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 2024 йилги мавсум якунларини сарҳисоб қилиб, энг яхши спортчи ва мураббийларни тақдирлади.
Ғолиблар қаторидан ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова ва унинг мураббийи Марко Шпитка ҳам ўрин олди.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрованинг япон дзюдочиси Ута Абэ устидан қозонган ғалабаси «Йил воқеаси» номинациясига муносиб деб топилди.
Шунингдек, Диёра Келдиёрованинг мураббийи Марко Шпитка «Аёллар терма жамоаларининг энг яхши мураббийи» унвони билан тақдирланди.