Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 14/05/2012 «Дилемма» дискуссион турнири
«Дилемма» дискуссион турнири
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шу йилнинг 10-13 май кунлари Фарғона вилоятида “Келажак овози” Ёшлар ташаббуслари марказининг йирик лойиҳаларидан бири - «Дилемма» дискуссион турнири бўлиб ўтади.

Фонд Форум, “Келажак овози” ЁТМ ҳамда Сиёсий тадқиқотлар маркази, Олий ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълими вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда республикамизнинг барча вилоятларидан сараланган 50 дан зиёд ёшлар иштирок этишди.

Финал ўйинларида “Биз – бир жамоа, биз – бир оила” акцияси доирасида саралаб олинган 50 дан зиёд баҳс-мунозараларга қизиқувчи ёшлар иштирок этдилар. Мазкур тадбир меҳмонлари рус, инглиз ва ўзбек тилларида юритиладиган қизғин баҳс ва мунозаралар, муҳокамалар, республикамизнинг етакчи тренер ҳамда мутахассислари томонидан ўтказиладиган қизиқарли ўқув тренинглари, маҳорат дарслари ва маъданий кечаларнинг иштирокчисига айландилар. Финал ўйинлари иштирокчилари ёшларнинг таълим, тарбия, маданият ва ижтимоий соҳалардаги муаммолари каби долзарб мавзуларда муҳокамалар олиб бориш билан бирга, масаланинг ҳал қилиш йўлларини ҳам таклиф этдилар.

Лойиҳада ҳар бир вилоятдан 3 нафардан уч лига (рус, инглиз ва ўзбек тиллари) вакиллари иштирок этдилар. Шунингдек, тадбир доирасида “Дилемма” дискуссион дастури модули қоидалари бўйича муҳокама юритиш юзасидан кўникма шакллантиришга қаратилган семинар тренинглар ва тайёрлов ўйинлари жой олди. Иштирокчилар жамоаларга бўлинган тартибда ўзаро ўйинларида иштирок этдилар. Тайёрлов туринирида фаол иштирок этиб, муҳокама юритиш жараёнида муаммога тўғри ёндашган иқтидорли ёшлар республика форумида иштирок этиш учун йўлланма олдилар.

“Дилемма” дискуссион клуби 2008 йили ташкил этилган бўлиб, юртимиздаги барча “Келажак овози” ЁТМларида самарали фаолият юритиб келмоқда. Мазкур лойиҳа миллий маҳсулот ҳисобланиб, унинг асосий мақсади ёшларнинг ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги кўникмаларини ривожлантириш, эркин ва теран фикрлашларини кенгайтириш ҳамда давлатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар бўйича фуқаролик позицияларини такомиллаштиришга қаратилгандир. Бугунги кунда “Дилемма” дискуссион турнирининг барча вилоятларда ҳудудий клублари мавжуд бўлиб, у ерда мунтазам равишда ўйин ва тренинглар ўтказилиб келинмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, «Келажак овози» ёшлар ташаббуслари маркази Фонд Форумнинг ёшларга қаратилган кўплаб лойиҳа ғолиблари ва фаол ёшларни турли йўналишлар бўйича бирлаштиради. Хусусан, “Таълим грантлари” дастури, “Иқтидорли талабалар учун стипендиялар” дастури, “Келажак овози” иқтидорли ёшлар танлови ғолибларининг лойиҳа ва таклифларини ҳаётга тадбиқ этиш, ижодий ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлашда яқиндан кўмаклашиб келмоқда. Бугунги кунда ЁТМ мамлакатимизнинг барча вилоятларида ўз бўлимларига эга.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг