Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 27/09/2017 Депутатнинг саъй – ҳаракатлари билан йўллар таъмирланди
Депутатнинг саъй – ҳаракатлари билан йўллар таъмирланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Депутат – авваламбор, ўзига ишонч билдирган сайловчилар ишончини қозона олиши керак. У доимо халқ билан ҳамнафас яшаши, эл-юрт ташвиши учун жонкуяр бўлмоғи лозим. Халқнинг дардини эшитган, теран англаган, одамларнинг ташвишларини ўз ташвиши деб билган депутат ҳеч қачон элнинг назаридан қолмайди. Одамлар уни ҳурмат қилишади, эъзозлашади. Инсон учун бундан-да юксак шараф бўлмаса керак.

49-Кўкдала сайлов округидан халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашига депутатликка сайланган Момосулув Бердиқулова ана шундай фаол хотин-қизлардан саналади. Чунки, у партия вилоят кенгаши томонидан ташкил этилаётган барча тадбирларда фаол қатнашиб, қуйи бўғинлар ва депутатлик гуруҳлари ишни жонлантириш борасида амалий таклифлар билдиради. Айниқса, сайловчилар томонидан келиб тушган мурожаатларни иложи борича жойида ҳал этишга ҳаракат қилади. Йил бошидан буён депутатнинг саъй-ҳаракатлари билан 30 яқин хотин-қиз ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди.

Жорий йил бошида унга “Чироқчи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролардан Чироқчи туман спорт педагогика коллежи атрофидаги йўллар таъмирталаб аҳволга келиб қолгани, бу эса йўловчилар учун қийинчилик туғдираётгани ҳақида мурожаат келиб тушган эди. Халқнинг ишончли вакили мазкур масала юзасидан депутатлик сўрови билан Қашқадарё вилоят Автомобиль йўллар ҳудудий бошқармасига чиқди. Депутатнинг жонбозлиги, ҳаракатчанлиги сабабли муаммо тез орада ижобий ечим топди, ҳозирга қадар ҳудуддаги минг метр узунликдаги йўл сифатли таъмирланди.

Шунингдек, тумандаги Чорвадор қишлоғида яшовчи фуқаролардан ички йўлларини таъмирлаш бўйича келиб тушган мурожаат ҳам депутатнинг ташаббуси билан қисқа фурсатда ҳал этилди. Ҳозирда Чорвадор қишлоғидаги 1 км. йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

–Жорий йил 12 июль куни бўлиб ўтган парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган йиғилиши депутатлар зиммасидаги вазифаларни теранроқ ҳис қилиш, шунинг баробарида уларнинг ижросига жавобгарликни яна бир поғона юқорига кўтарди, – дейди O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши депутатлар билан ишлаш сектори консультанти Дилдорахон Вафоева. – Очиғини айтиш керак, бугун вилоятдаги депутатлик гуруҳлари фаолияти бироз жонланди. Гуруҳлар йиғилишларида мансабдор шахсларнинг эшитувлари ташкил этилиб, депутатлар томонидан ислоҳотларни янада жонлантириш, халқ билан мулоқотнинг таъсирчан усулларидан самарали фойдаланишга ҳаракат қилинаяпти. Вилоят кенгаши депутатлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 62 та сўровнома киритилди. Тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш, бандлик таъминлаш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги муаммолар ечимига бағишланган сўровномаларнинг аксариятига ижобий жавоблар олиниб, сайловчиларни қийнаб келаётган қатор муаммолар ўз ечимини топди.

Ҳар ойда ташкил этиладиган депутатлик гуруҳи йиғилишларида эришилган ютуқлар қайд этилган ҳолда, гуруҳнинг ўтган даврдаги фаолияти танқидий руҳда таҳлил қилиниб, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинмоқда.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг