Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 19/09/2017 Депутатлик сўрови: вазифалар ижроси назоратда
Депутатлик сўрови: вазифалар ижроси назоратда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг август ойида Жиззах вилояти Арнасой туманида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан сайёр қабул ўтказилган эди. Мазкур сайёр қабулда фуқаролар томонидан 10 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 6 таси жойида ижобий ҳал этилган эди.

Ҳал этилмаган муаммолар юзасидан эса Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Эркин Холматов Арнасой туман хокими Эргаш Салиевга депутат сўровини юборган эди. Куни кеча ушбу депутатлик сўровида билдирилган муаммоларни ҳал этишга қаратилган Арнасой туман хокимлиги томонидан йиғилиш ўтказилиб, тумандаги тегишли ташкилот раҳбарларига қатор вазифалар белгилаб берилди.

Унга кўра, “Арнасойтумангаз” филиали раҳбари Н.Ашуровга аҳолига тақдимномада кўрсатилган суюлтирилган газ балонларини режа асосида ўз вақтида етказиб бериш, кўмир билан етарлича таъминлаш, туман электр таъминоти корхонаси масъули А.Эсиргаповга ҳудуддаги трансформаторларни куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда туман йўллардан фойдаланиш корхонаси раҳбари Р.Саидвалиевга эса ички йўлларни дастур асосида таъминлаш ишларини олиб бориш вазифалари юклатилди.

Шунингдек, туман ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Б.Назаровга ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Б.Абдураҳимовга уюшмаган ёшларни спорт билан шуғулланишлари учун Гулбаҳор ШФЙ, Дўстлик ҚФЙларда спорт майдончаларини қуришни давлат дастурига киритиш, шу билан бирга мазкур маҳаллаларда истироҳат боғлари ва кутубхоналар ташкил этиш каби вазифалари белгилаб берилди. Йиғилишда аҳоли мурожаатларини ҳал этишга қаратилган маҳсус чора- тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

—Ҳақиқатдан жойларда ечимини кутаётган масалалар талайгина. Бу борада аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни кечиктирмай ҳал қилиш зиммамиздаги энг муҳим вазифаларимиздан бири ҳисобланади, - дейди Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Эркин Холматов. — Шу мақсадда йиғилишда ишлаб чиққан чора-тадбирлар режасида Дўстлик ҚФЙдаги Бердалиев кўчасида жойлашган икки қаватли уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, Гулбаҳор ШФЙ ва Дўстлик ҚФЙ

ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш каби яна бир қатор жамоатчилик эътиборида бўлган муаммоларни ҳал этиш вазифалари белгилаб олинди. Йиғилиш давомида мутасадди ташкилот раҳбарларига юклатилган вазифалар ижросини ўз вақтида таъминланиши ҳамда улар бўйича аҳолига ахборот беришни туман ҳокимлиги масъуллари ва Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ўз назоратига оладиган бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг