Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 22/07/2016 Депутатлар “Парламент назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилишди
Депутатлар “Парламент назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 21-июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Сўнгра депутатлар бир гуруҳ депутатлар ташаббуси билан киритилган “Парламент назорати тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати.

Лойиҳа айрим қонунчилик ҳужжатларини “Парламент назорати тўғрисида”ги қонун нормаларига мувофиқлаштиришга қаратилган бўлиб, парламент назоратининг айрим шаклларини амалга ошириш нормалари ва тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришни назарда тутади.

Мунозаралар якунларига кўра, депутатлар ушбу қонун лойиҳасини концептуал жиҳатдан маъқулладилар ва биринчи ўқишда қабул қилдилар. Келиб тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда ҳужжатни иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш масъул қўмитага топширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг